2027 ЙИЛДАН МУДДАТЛИ ТЎЛОВ ТАРТИБИ ЎЗГАРАДИ...
2027 ЙИЛДАН МУДДАТЛИ ТЎЛОВ ТАРТИБИ ЎЗГАРАДИ…
2027 йил 1 январдан бошлаб, насия ва бўлиб-бўлиб тўлаш хизматлари бўйича:
1️⃣ Муддат 12 ойдан ошмайди:
Оддий муддатли тўлов шартномаси кўпи билан 12 ойга тузилади. Банк кредити бундан мустасно.
2️⃣ 250 БҲМдан юқори суммага муддатли тўлов берилмайди:
Товар, иш ёки хизмат қиймати 250 БҲМдан ошмаслиги керак.
3️⃣ Кўчмас мулк насияга берилмайди:
Уй, бино ва бошқа кўчмас мулкни оддий муддатли тўлов асосида сотиб олиш мумкин бўлмайди. Банк кредити бундан мустасно.
4️⃣ Барча харажатлар шартномада кўрсатилади:
Устама, комиссия ва бошқа тўловлар яширилмайди. Харидор шартномани имзолашдан олдин жами қанча пул тўлашини аниқ билиши керак.
5️⃣ Қўшимча тўловлар чекланади:
Асосий қарздан ташқари комиссия, жарима, пеня ва бошқа тўловларнинг жами миқдори асосий қарзнинг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
6️⃣ Қарзни муддатидан олдин ёпиш мумкин:
Харидор қарзини тўлиқ ёки қисман олдиндан тўлаши мумкин. Бунинг учун қўшимча жарима, пеня ёки комиссия ундирилмайди.
7️⃣ Насия кредит тарихига таъсир қилади:
Муддатли тўлов бўйича маълумотлар кредит бюролари билан алмашилади. Шу сабабли қарзни ўз вақтида тўлаш муҳим.
Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram