Сизнинг саволларингизга адвокат жавоб беради
Фуқаролик кодексининг 136-моддасига мувофиқ, Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли ҳамда Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.
Алимент ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан фуқаролик судига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилиш керак:
эр-хотиннинг паспортлари (ID-карталари) нусхалари;
болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари;
рўйхатга олиш ёки ажралиш тўғрисидаги гувоҳномалар.
Фуқаролик кодексининг 135-моддасига асосан Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.
Йўқ, қуйидаги ҳолатларда ажратиш масалалари ФҲДЁ органларида амалга оширилади:
вояга етмаган умумий болалари бўлмаган эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлган тақдирда;
эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса (бунда ҳам эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар);
содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса (бунда ҳам эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар).
Иш берувчининг ҳаракатлари ноқонуний бўлиб, Меҳнат кодексининг 119-моддасига мувофиқ, ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик қонунга хилоф равишда рад этиш ҳисобланади. Бундай ҳолларда сиз бузилган ҳуқуқингизни тиклаш мақсадида ваколатли ташкилотга ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин.
Ха, тўланиши мумкин, лекин амалдаги меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан Ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлиги яъни йигирма бир календарь кундан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин.
Йўқ, корхона бухгалтери нотўғри айтган, агар ойлик иш ҳаққингизни тўлиқ ушлаб қолса Меҳнат қонунчилиги талабларини бузган бўлади.Чунки, амалдаги меҳнат кодексининг 270-моддасига асосан Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг эллик фоизидан ошиши мумкин эмас ҳамда Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни, шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақини ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда жазодан ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликдан ушлаб қолиш миқдори ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг етмиш фоизидан ошиши мумкин эмас.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” ги қонунга асосан қуйидагилар кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади:
якка тартибдаги тадбиркорлар;
шлаб чиқариш тармоқларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 20 киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа тармоқлардаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши, улгуржи, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 киши бўлган микрофирмалар;
қуйидаги тармоқлардаги кичик корхоналар:
енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 200 киши;
металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 100 киши;
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 50 киши;
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа соҳалардаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 25 киши.
Агар тадбиркорлик субъекти Хусусий корхона шаклида бўлса, “Хусусий корхона тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига асосан, хусусий корхона мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда хусусий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.
Агар тадбиркорлик субъекти масъулияти чекланган жамият шаклида бўлса, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига асосан, Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга асосан Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида (мулкий хусусиятга эга даъво аризалари, хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларида ва суд ҳужжатларининг дубликатларини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра иқтисодий суд томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун) судларга мурожаат қилиш чоғида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Юридик шахсларнинг манзили ўзгарганлиги сабабли қайта лицензиялаш Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14-июлдаги 701-сонли «Литсензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади.
Мазкур қонуннинг 30-моддасига биноан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субекти ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) фаолият турлари бўйича ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида ваколатли органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


