Юридик ҳизматлар ЎзбекистондаЮридик ҳизматлар Ўзбекистонда

Адвокатни гувоҳ сифатида сўроқ қилишмоқчи (ми)?

Адвокатни гувоҳ сифатида сўроқ қилишмоқчи (ми)?

Адвокатни гувоҳ сифатида сўроқ қилишмоқчи (ми)?

Юридик шахсларга хизмат кўрсатишда ҳар доим ҳам адвокат битим ва ордер расмийлаштиришга дарров имкони бўлмаслиги мумкин. Чунки, ҳали айнан юридик шахснинг қайси ходимини ҳимоя қилиши аниқ бўлмайди.

Суриштирув ёки тергов органи эса ким сифатида ва қайси иш бўйича чақиртирганлигини маълум қилмай, юридик шахснинг бирор бир ходими келиб кетишини билдирган бўлса, битим ва ордер расмийлаштириш имконияти 0 га тенг бўлади.

Транспорт прокуратурасига бир ноъмалум иш бўйича ҳолатга аниқлик киритиш, яъни, корхонанинг қайси ходимини ва айнан ким сифатида чақиртирилганлигини билиш учун борганлигини, шу вақтда, суриштирув ёки тергов органи адвокатдан ордер сўраганлигини, адвокат эса корхонадан айнан кимни ва ким сифатида чақиртирилиганлигини билгач, битим ва ордер расмийлаштиришини маълум қилганлигини адвокат акамиз сўзлаб берди.

Суриштирув ёки тергов органи эса адвокатга «сени ўша иш бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қиламиз» дея билдирса, адвокат қай аҳволга тушади?

Қонун талаби бўйича, ҳурматли айрим суриштирув ва тергов органлари ходимлари, ўзи чақирув қоғози расмийлаштирилганми? Адвокатни сўроқ қилишга тегишли процессуал ваколатлар мавжудми?

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram