Фарзандинг касбингини давомчиси бўлишни исташи, бу сенинг ютуғингдир...
Фарзандинг касбингини давомчиси бўлишни исташи, бу сенинг ютуғингдир…
Бизнинг оилада бу йил ҳам катта байрам!
Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки, иккин фарзандимиз ҳам касбимизни танлашмоқчи. Ўтган йили катта фарзандимиз Юридик Университет талабаси бўлган бўлса, бу йил иккинчи фарзандимиз ҳам айнан Юридик Университетга давлат гранти асосида талаба бўлди.
Ота учун фарзандининг ютуғи бу катта бойлик!
Фарзандларимга нима учун бу касбни танламоқчисизлар деб савол бердим.
Катта фарзандим «Сиз 15 йилда нечта шахсни ҳимоя қилган бўлсангиз, мен ҳам 15 йилда 10 баравар кўп шахс ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш учун» дея жавоб берди.
Иккинчи фарзандим «Қонунларнинг қўл-оёғи йўқ, шу учун қонунларни ирқ, мавқе, миллат ва мансаб танламасдан ишлатиш учун» дея жавоб берди.
Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram