Юридик ҳизматлар ЎзбекистондаЮридик ҳизматлар Ўзбекистонда

МИБ: техник соз дегани автомашина юради дегани эмасми?

МИБ: техник соз дегани автомашина юради дегани эмасми?

МИБ: техник соз дегани автомашина юради дегани эмасми?

МИБ томонидан автотранспорт техник соз ҳолатда деб оммавий оферта сифатида аукционга чиқарилган.

Буни сотиб олган бир тадбиркор қабул қилишга борса, автотранспорт техник носоз ҳолатда экан.

Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилди. Бундай ҳолатда МИБ ва ваколатли ташкилотлар нима қилиши керак?

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига кўра, истеъмолчининг талабига кўра:

▶️ товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

▶️ товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

▶️ товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

▶️ харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

▶️ шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

Уйлаб кўрингчи, энди тадбиркор қанча вақт сарсон ва саргардон бўлиб юради?

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram