Юридик ҳизматлар ЎзбекистондаЮридик ҳизматлар Ўзбекистонда

Олий суднинг айрим судьяларига мурожаат! Олий судда савол бор…

  • Бош саҳифа
  • Блог
  • Олий суднинг айрим судьяларига мурожаат! Олий судда савол бор…

Олий суднинг айрим судьяларига мурожаат! Олий судда савол бор...

Олий суднинг айрим судьяларига мурожаат! Олий судда савол бор…

❓2026 йилда нечта қайта тафтиш шикояти киритилди-ю, шу шикоятларнинг:
▶️ нечтаси қабул қилинди?
▶️ нечтаси рад қилинди?
▶️ нечтаси дастлаб рад қилиниб, қабулга киргач, қайта қабул қилинди?

Суд қароридан норози бўлган фуқаро қонун билан берилган ҳуқуқидан фойдаланиб, қайта тафтиш тартибида Олий судга мурожаат қилади.

Аммо амалиётда савол туғиляпти:
Нега қайта тафтиш тартибида берилган шикоятларнинг аксарияти Олий суднинг айрим судьялари томонидан рад этилади, лекин фуқаро Олий суд раиси ёки ўринбари қабулига кириб чиққанидан кейин, айни масала қайта кўриб чиқиш учун қабул қилинади?

Агар шикоятда асос бўлмаса — нега қабул қилинади?

Агар асос бўлса — нега аввал рад этилади?

Яна бир савол: протест киритилганда нега бундай “қабул қилиш-рад этиш-қайта қабул қилиш” муаммоси юзага келмайди?

Фуқарони сарсон қилиш, бир эшикдан қайтариб, бошқа эшикдан киритиш — одил судлов тамойилларига қанчалик мос?

Бизга мураккаб нарса керак эмас.

Қабул қилиш ёки рад этишнинг аниқ, очиқ ва ҳамма учун бир хил қўлланадиган асослари, тартиби ва шартлари белгилаб қўйилсин!

Шунда фуқаро ҳам овора бўлмайди, суд тизимига нисбатан ишонч ҳам ошади.

Савол оддий: қонун талаб қиляптими ёки “қабул” масаласи судьянинг шахсий ёндашувига боғлиқми?

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram