Лойиҳа-ҳужжатларини экспертизадан ким ўтказиши керак?

Лойиҳа-ҳужжатларини экспертизадан ким ўтказиши керак?
Қурилиш соҳасида яна бир «одат» пайдо бўлибди: буюртмачи лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш масъулиятини пудратчининг бўйнига илиб қўяди.
Яъни, шартномада кўзда тутилмаган харажатни пудратчи ўз чўнтагидан қилади.
Экспертиза учун пул тўлайсиз — ҳужжат ўтади.
Тўламайсиз — экспертиза йўқ.
Экспертиза йўқ — молиялаштириш йўқ.
Молиялаштириш йўқ — пудратчи ишини ҳам, пулини ҳам йўқотади.
Ваҳоланки, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни таъминлаш вазифаси буюртмачи зиммасида. Яъни, буюртмачи ўз ҳисобидан бу вазифани амалга ошириши шарт.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2021 йилдаги 579-сон ва 20.05.2021 йилдаги 321-сон қарлари.
Тўғрими, айрим қурилиш буюртмачилари? Сал масъулиятни ўз зиммаларингизга олинглар, Пудратчилар хонавайрон бўлиб кетишмасин.
✅ Қурувчи-пудратчиларга жўнатиб қўямиз.
Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram