Юридик ҳизматлар ЎзбекистондаЮридик ҳизматлар Ўзбекистонда

Бухоронинг Қоракўлида солиқ органи тадбиркорнинг маблағни ечиб олибди…

  • Бош саҳифа
  • Блог
  • Бухоронинг Қоракўлида солиқ органи тадбиркорнинг маблағни ечиб олибди…

Бухоронинг Қоракўлида солиқ органи тадбиркорнинг маблағни ечиб олибди...

Бухоронинг Қоракўлида солиқ органи тадбиркорнинг маблағни ечиб олибди…

Солиқ органи солиқ қарзини дебиторлик қарзига қаратиш бўйича бир тадбиркорнинг ҳисоб рақамига 50,0 млн сўм инкасса топшириқномаси қўйганлигини, бугунги кунга қадар 27,0 млн сўм тадбиркорнинг маблағини ечиб олганлиги айтилмоқда.

Солиқ қарзини дебиторлик қарзига қаратиш тартиби Солиқ кодексининг 121-1-моддасида белгиланган. Унга кўра, солиқ органи:
➖солиқ органи бир томонлама имзоланган солиштирма далолатноманинг ва кредиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхасини уч иш кунидан кечиктирмай дебиторнинг шахсий кабинетига билдириш хати билан бирга юборади;
➖Солиқ тўловчининг дебитори билдириш хати олинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида солиштирма далолатномасини имзолаши (тасдиқлаши) ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарз мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини бериши шарт. Солиқ тўловчининг дебитори томонидан солиқ органининг билдириш хатига рад жавоби тақдим этилмаган ёки у жавобсиз қолдирилган тақдирда, дебиторлик қарзи тан олинган ва солиқ тўловчининг солиқ қарзини дебитор ҳисобидан ундиришга розилик берилган деб ҳисобланади.

Шу тартиб ва шартлардан оғишмаслик керак, менимча.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram