Бир бирига қарама қарши талаб, суд томонидан қаноатлантирилди...

Бир бирига қарама қарши талаб, суд томонидан қаноатлантирилди…
Суд даъвогарни ушбу аризасини тўлиқ қаноатлантириб, қурилиш ишларини тўхтатишни ҳамда нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини юклаш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарган.
Шаҳарсозлик кодексининг 20, 21 ва 22-моддаларида айнан суд томонидан «Тадбиркорлик субъектларининг шаҳарсозлик фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш суд тартибида амалга оширилиши» белгиланган.
Энди, савол? Қурилиш тўхтатилса, қурувчи қурилишдаги нуқсон ва камчиликларни бартараф этишни қандай амалга ошириш керак?
Ахир, қурилишдаги нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш ҳам қурилиш ишлари ҳисобланадику.
Албатта, суд қарорига шикоят билдирилади.
Аммо, айрим судьялар ушба саволга ўзлари жавоб топишсин. Чунки, қурилиш ишларини бажармай, нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш имконсиз.
«Қурувчи нуқсонлар ва камчиликларни бартараф этсинми ёки қурилишни тўхтатсинми?»
Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram