Абдуллаев Ҳасан
У ўз фаолиятини суд тизимида бошлаган. Дастлаб ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судида судья ёрдамчиси, Тошкент туманлараро судида судья ёрдамчиси лавозимларида ишлаган. Кейинчалик адвокатлик тузилмаларида давом эттирган, суд ҳуқуқ соҳасида 4 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.
У ўз фаолияти давомида 50 дан ортиқ суд ишларида тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилган ҳамда солиқ текширувларида тадбиркорлик субъектларининг манфаатида иштирок этган.

Маълумоти:
Олий
2021-2022 – Бош прокуратура академиясида (ҳозирги Ҳуқуқни мухофаза қилиш академияси) “Исон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ” йўналиши магистратурасига давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилган ва тамомлаган.
2015-2019 – Тошкент давлат юридик университети “Фуқаролик ҳуқуқий фаолияти” йўналишини тамомлаган.


