Юридик ҳизматлар ЎзбекистондаЮридик ҳизматлар Ўзбекистонда

Эркинходжаев Саидислом

Адвокат

Эркинходжаев Саидислом

У ўз фаолиятини Тошкент шаҳар Давлат нотариал идорасида бошлаган, кейинчалик адвокатлик тузилмаларида давом эттирган, ҳуқуқ соҳасида 9 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

У ўз фаолияти давомида юридик ва жисмоний шаҳсларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатган, корхоналарда бош юрист лавозимларида фаолият юритган, суд ишларида тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилган ҳамда давлат бошқарув органларида тадбиркорлик субъектларининг манфаатида иштирок этган.

Ўз фаолиятида кўрсатган хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Конститутциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.

Маълумоти:
Олий

2010-2014 – Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ” йўналишини таъмомлаган.

Малакаси:
У қуйидаги лицензия ва сертификатларга эга

  • TN-002240-сонли адвокатлик лицензияси;