Юридик ҳизматлар ЎзбекистондаЮридик ҳизматлар Ўзбекистонда

Рустамов Мохиржон

Адвокат

Рустамов Мохиржон

Ҳуқуқ соҳасида 3 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.
У ўз фаолияти давомида юридик ва жисмоний шаҳсларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатган. Жумладан коорпоратив ҳуқуқ сохасида 30 дан ортиқ юридик шахсларни ташкил этиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, тугатиш ва бошқа таъсис ҳужжатларини қонунга мувофиқлаштириш ишларини амалга оширган.

Бундан ташқари, қурилиш соҳасида қурувчи ташкилотлар манфаатлари доирасида йирик қурилиш объектлари Буюртмачилари билан 70 зиёд Бош пудрат шартномаларини расмийлаштиришга ҳамда Бош пудратчининг манфаатларини юқори даражада ҳимоялашга эриишилган.

2450 дан зиёд “Олди-сотди, ижара, субижара, бошпудрат, субпудрат, етказиб бериш, лойиҳа-смета, суғурта, хизмат кўрсатиш, ишончли бошқарув, кредит, қарз, харажатларни қоплаб бериш, ноториал ва бошқа турдаги шартномаларни тузиш, расмийлаштириш, ўзгартириш ва бекор килиш” бўйича юридик ёрдам кўрсатилган.

25 дан ортиқ импорт шартномаларини расмийлаштиришда халқаро инвесторлар билан хамкорлик амалга оширилган.

Маълумоти:
Олий

2017-2021 – Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ” йўналишини таъмомлаган.

Иш тажрибаси:

2015-2016 – йилларда Сергели туманидаги почта хизматлари пенсия бўлимининг ёрдамчи оператори;

2019-2020 –  йилларда ООО “IAMG” фирмасида Ингилиз тили ўқитувчиси

04.01.2021-13.03.2023 – йилга қадар “Veritas inter lex” (VERINLEX) адвокатлик фирмасида адвокат ёрдамчиси

13.03.2023-21.09.2023 –   йилга қадар “Veritas inter lex” (VERINLEX) адвокатлик фирмасида адвокат стажёри

21.09.2023-21.09.2023 – хозирги кунга – қадар “Veritas inter lex” (VERINLEX) адвокатлик фирмасида адвокат

Малакаси:
У қуйидаги лицензия ва сертификатларга эга

  • №133225-сонли адвокатлик лицензияси;
  • 2023 йил Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган “Инновацион ишланмаларнинг Баҳорги тижоратлаштириш форумида” фаол иштироки учун сертификат.
  • Халқаро жиноят ишлар бўйича суди томонидан 2020 йил Нидерландиянинг Гаага шахрида бўлиб ўтган “Халқаро кибержиноят мавзусида ўтказилган мусобақа”нинг иштирокчиси хақидаги Сертификат;
  • Доктор Харалд Сиппел томонидан 2020 йил ташкил этилган “Адвокатнинг музокара ва тарғибот кўникмалари”ни ошириш тўғрисидаги семинар тренинги иштирокчиси;
  • Тошкент давлат юридик университетининг 2020 йилдаги “Йил талабаси” номинацияси ғолиби;
  • Ўзбекистон юридик клиника талабалари учун 2019 йил август ойида бўлиб ўтган “Ёзги медиация мактаби”ни муваффақиятли тугатганлик сертификати;
  • Профессор Жоан Блум томонидан 2019 йил ўтказилган “Адвокатнинг ёзма нутқи” мавзусида бўлиб ўтган кузги семестер қатнашчиси.