Умарова Камила
Камила 2023 йилдан бери Veritas Inter Lex юридик фирмасида фаолият юритади. У йирик қурилиш лойиҳалари ва халқаро савдони ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, хусусан Ўзбекистонга товарлар ва хизматлар импорти бўйича чегараларо битишувларни тузилмалаштиришга ихтисослашган. Асосий фаолият йўналишлари: қурилиш ва инфратузилма лойиҳалари, халқаро тижорат шартномалари, қонуний талабларга риоя этиш. Камила қурилиш ва лойиҳалаш шартномалари тузилмаси ва музокаралари бўйича маслаҳат беради, ҳуқуқий экспертиза (due diligence) ўтказади ва мижозларга маҳаллий ҳамда халқаро лойиҳаларда солиқ, божхона ва рухсат талабларини бажаришда ёрдам беради.

Маълумоти: Олий
2018-2022 – Тошкентдаги Вестминстер халқаро университетининг «Тижорат ҳуқуқи» йўналиши бўйича бакалавриат босқичини тамомлаган.


