АРИЗАНГИЗНИ БИРИНЧИ ХАТОДА РАД ЭТИШМАЙДИ!
АРИЗАНГИЗНИ БИРИНЧИ ХАТОДА РАД ЭТИШМАЙДИ!
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ариза беряпсизми?
Унда сиз учун муҳим янгилик! 👇
🚫 Энди ариза тизим томонидан автоматик таҳлил қилинади. Агар ҳужжатларда камчилик аниқланса, аризангиз дарҳол рад этилмайди.
✅ Аксинча, сизга камчилик ҳақида хабар берилади ва уни тузатиб, аризани қайта таҳрирлаш имконияти берилади.
📌 Муддатлар қандай?
🔹 Камчиликларни бартараф этиш учун — 10 кун
🔹 Қайта юборилган аризани кўриб чиқиш учун — 3 иш куни
🔹 Ариза кўпи билан — 3 марта қайта таҳрирлаш учун юборилиши мумкин.
Яъни мақсад — аризани рад этиш эмас!
Асосий мақсад — қурилиш ишларини қонунчилик талабларига мувофиқ, сифатли ва хавфсиз ташкил этиш.
Шунинг учун аризангизда камчилик чиқса, хавотир олманг — хатони тузатиш ва қайта юбориш имконияти бор!
Қурилиш соҳасидаги муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун саҳифамизни кузатиб боринг!
Бу маълумот қурилиш билан шуғулланадиган танишларингизга ҳам асқотиши мумкин — уларга ҳам юбориб қўйинг!
Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram