Legal services in UzbekistanLegal services in Uzbekistan

2 та иш, 2 хил талаб, ҳар хил шахслар, аммо, 1 хил асос…

  • Home
  • Блог
  • 2 та иш, 2 хил талаб, ҳар хил шахслар, аммо, 1 хил асос…

2 та иш, 2 хил талаб, ҳар хил шахслар, аммо, 1 хил асос...

2 та иш, 2 хил талаб, ҳар хил шахслар, аммо, 1 хил асос…

Қонунлар шунчалик мураккаб ёзилганми Ёки айримлар ўқиб ҳам уқимайдими? Ёки ишни ичига

Тўловга қобилиятсиз деб топилган корхона – қарздор. Унинг 2 та кредитори бор. Қарздорнинг кўчмас мулки мавжуд. Ушбу кўчмас мулк аукционда сотилмади.
Бундай ҳолатда, суд бошқарувчиси кредиторларга таклиф қилиши шарт.

Аммо, суд бошқарувчиси биринчи кредиторга таклиф қилган. У кредитор кўчма мулкни қабул қилишни рад қилган. Суд бошқарувчиси иккинчи кредиторга кўчмас мулкни таклиф қилмаган. Суд бошқарувчисининг биринчи кредитор зиммасига кўчмас мулкни қабул қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъвоси суд томонидан рад қилинган.

Муаммо бу ерда: иккинчи кредиторга кўчмас мулк таклиф этилмаганлиги учун, иккинчи кредитор суд бошқарувчиси зиммасига кўчмас мулкни иккинчи кредиторга таклиф этиш мажбуриятини юклаш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Суд эса ушбу даъво аризасини ҳам рад қилган.

Нурафшон туманлараро иқтисодий судининг иккила судьясининг ҳам асоси бир хил.

Ҳурматлилар, ахир:
1-ишда (Б.Нормуродов): суд бошқарувчисининг биринчи кредитор зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво кўрилган;

2-ишда (И.Юсупов): иккинчи кредиторнинг суд бошқарувчиси зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво кўрилган.

Ҳали иккинчи кредиторга кўчмас мулкни қабул қилиш бўйича таклиф берилмаган бўлса, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 159-моддасини асос қилиш қанчалик тўғри?

2-иш апелляцияда давом эттади!

Аммо, судьялардан бири ўз ажримларидаги техник хатоликларни тўғрилаб қўйса яхши бўларди. Аризачини аниқлай олмаяпмиз. Ахир 50 кундан ошди.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram