Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишдаги муҳим қадам:

Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишдаги муҳим қадам:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Эътиборлиси, «Veritas Inter Lex» адвокатлик фирмаси раҳбари А.Д.Ҳасанов Кенгаш таркибига яна бир бор киритилди.
А.Д.Ҳасанов 2025 йил давомида соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича кўплаб амалий таклиф ва ташаббусларни илгари суриб, тадбиркорлар ва инвесторларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда доим холислик ва қатъият кўрсатди. Унинг бой тажрибаси ва ўтган даврдаги натижадор фаолияти 2026 йилги таркибдан ҳам муносиб ўрин олишига асос бўлди.
Биз А.Д.Ҳасановни ушбу масъулиятли эътироф ва юксак ишонч билан самимий муборакбод этамиз!
Мамлакатимизда бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш йўлидаги келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!
Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram